UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

13 май 12:43
Янгиликлар

Тадбирлар

Бу йилги комплекс мусобақаларга тайёргарлик муҳокама қилинди

Теглар :  Адҳам Икрамов
Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳузурида мамлакатимиз спортчиларининг хорижда ўтказилувчи нуфузли комплекс мусобақалардаги иштирокини таъминлаш масалаларига доир йиғилиш ўтказилди.

Хусусан, жорий йил 25 сентябрь – 9 октябрь кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган III МДҲ ўйинлари ҳамда 22-31 октябрь кунлари Манама шаҳри (Баҳрайн)да бўлиб ўтадиган III ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясини тайёрлаш стратегияси бўйича тақдимотлар билан танишди.

Йиғилишда ушбу мусобақаларда иштирок этиши кутилаётган атлетлар, спорт турлари, терма жамоаларнинг тайёргарлиги борасида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, спортчиларимизнинг мусобақалар ўтказилувчи манзилларга ўз вақтида етиб боришлари, уларни сифатли экипировкалар билан таъминлаш, атлетлар учун барча зарур шароитларни яратиш каби масалалар муҳокама қилиниб, бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг