UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 мар 11:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун 7 нафар боксчимиз Олимпиада лицензияси учун рингга кўтарилади

Бугун Италиянинг Бусто-Арцизио шаҳрида бокс бўйича лицензион турнир ўз якунига етади.

Бугун нуфузли мусобақада 1/4 ва 1/2 финал жанглари бўлиб ўтади. Муҳими, ушбу жанг ғолиблари Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади. Бугун 7 нафар боксчимиз ана шу лицензиялар учун рингга кўтарилади. 

Чарм қўлқоп усталаримизнинг бугунги масъулияти жанглардаги иштирокини Руслан Абдуллаев бошлаб беради. -63,5 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз сербиялик Алексей Сендрикка қарши баҳс олиб боради. Ушбу жанг бизнинг вақт билан соат 17:00 да бошланади.

Шундан сўнг оғир вазнли (-91 кг) боксчимиз Лазизбек Мулложоновга навбат келади. У чорак финалда грузиялик Георги Кушиташвили билан ҳисоб-китоб қилади. Мулложонов - Кушиташвили жанги соат 17:30 дан кейин старт олади.

Соат 19:00 дан кейин бошланиши режалаштирилган 1/4 финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Доминикан Республикаси вакиласи Мариа Моронта Эрнандез синовидан ўтади. -66 кг вазндаги боксчимиз ғалаба қозона олса, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади. 

Азиза Зокирова чорак финалда британиялик Чантелле Реид билан тўқнаш келади. Соат 19:45 да бошланиши кутилаётган жанг ғолиби Олимпиада чиптасига эга чиқади. 

Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Сабина Бобоқулова давом эттиради. -50 кг вазндаги боксчимизнинг 1/4 финалдаги рақибаси япониялик Ринка Киношита бўлади. Бу жанг соат 23:15 да бошланади.

Жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаевни ҳақиқий синов кутиб турибди. У 1/4 финалда иорданиялик Зияд Ишаиш билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. -71 кг вазнли боксчимиз иштирокидаги жанг тунги соат 01:15 да бошланади.

Чарм қўлқоп усталаримизнинг бугунги иштирокини Тўрабек Ҳабибуллаев якунлаб беради. -80 кг вазндаги ёш боксчимиз Олимпиада чиптаси учун колумбиялик Хуан Ортизга қарши рингга кўтарилади. Бу жанг ҳам тахминан соат 1:15 дан кейин бошланиши керак.


Боксчиларимиз иштирокидаги жанглар ва уларнинг бошланиш вақти:

-63.5 кг: Руслан Абдуллаев – Алексей Сендрик (Сербия) (17:00)

-92 кг: Лазизбек Мулложонов – Георги Кушиташвили (Грузия) (17:30 дан сўнг)

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Моронта Эрнандез (Доминикан Республикаси) (18:55 дан сўнг)

-75 кг: Азиза Зокирова – Чантелле Реид (Буюк Британия) (19:40 дан сўнг)

-50 кг: Сабина Бобоқулова – Ринка Киношита (Япония) (23:15 дан сўнг)

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Зияд Ишаиш (Иордания) (01:10 дан сўнг)

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Хуан Ортис (Колумбия) (01:10 дан сўнг)

Жанглар бошланиши тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур лицензион турнирда 9 нафар боксчи билан иштирокни бошлаганди. Аёллар ўртасида -57 ва -60 кг вазн тоифаларида боксчиларимиз имкониятни бой беришган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг