31 май 07:20
Янгиликлар
Бугун 7 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади
Мусобақа дастурига кўра, бугун эркаклар ўртасидаги финал жанглари ташкил этилади.
Баҳсларда 7 нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Даниял Сабит (Қозоғистон)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Амит (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Харку Энх-Амар (Мўғулистон)
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Аблайхан Жусупов (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Мейсам Гешлаги (Эрон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Эслатиб ўтамиз, бунгача Абдумалик Халаков, Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов каби боксчиларимиз бронза медалини қўлга киритишганди.
Жанглар Тошкент вақти билан соат 19:00дан сўнг бошланади.
Баҳслар бошланишига яқин сайтимизга жонли эфир учун линк жойлаштирилади.
Фикрлар