UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Конор Гэтжига таҳдид қилган Хабибнинг устидан кулди + ФОТО 0 09:31Palermo Ladies Open. Екатерина Александровада ғалаба 0 09:09Хабиб Нурмагомедов Гэтжини жиддий тарзда огоҳлантирди 0 08:47ФОТО Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади 0 08:24Мадрид "Мастерс" турнири бекор қилинди 0 08:01МБАда икки мутахассис "Энг яхши мураббий" деб топилди 0 07:37Palermo Ladies Open. Эррани рестартни ғалаба билан бошлади 0 07:11Остон Ўрунов «Спартак» сафида тиббий кўрикдан ўтди 0 19:58Қиличбозлик бўйича биринчи виртуал Ўзбекистон Республикаси чемпионатига старт берилди 0 19:36Надаль гольф турнирининг биринчи кунги баҳсларидан сўнг 4-ўринда! 0 19:15Расман: Coca Cola Суперлига август сўнггигача марказлашган ҳолда ўтади 0 18:54Кутиб олинг, #уйдақол! # ҳаётгақўшил! челленжи қайтмоқда 0 18:38Ретро! Олтин зангламас ёҳуд 2006 йил Тошкентда ўтган самбо бўйича фахрийлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, ғолибларни тақдирлаш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:07"Ҳеч кимдан қўрқмаймиз". Қозоғистонлик мураббий Олимпиада учун имкониятлар ва ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида гапирди 0 17:41"Тоттенхэм" Коутиньо учун курашда етакчи 0

01 авг 12:01
Янгиликлар

Футбол

Бугун Англия Кубогида финал! Соврин учун "Арсенал" ва "Челси" ўйнайди

Англияда мавсум мамлакат кубоги соҳибини аниқлаш орқали якунланади.

Бу учрашув нафақат жамоалар, балки мураббийлар учун ҳам эътиборли. Артета сингари Лэмпард ҳам "Челси"даги илк мавсумидаёқ соврин ютиб олиши мумкин.

Турнирдаги йўл

Дастлабки икки босқичда "Челси" Чемпионшип вакиллари билан баҳслашди. "Ноттингем Форест" 2:0, "Халл Сити" 2:1 ҳисобида доғда қолдирилди. "Аристократлар"нинг кейинги йўли анчагина оғир кечди - "Ливерпуль" (2:0), "Лестер" (1:0) ва "Манчестер Юнайтед" (3:1). Ушбу рақибларнинг доғда қолдирилиши албатта Лэмпарднинг катта ютуғи бўла олди.

"Арсенал"да эса рақиблар камтарона бўлди. Бьелсанинг "Лидс"и 1:0, кейинчалик "Борнмут" 2:1, "Портсмут" 2:0 ва "Шеффилд Юнайтед" 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда эса жамоа кўпчилик кутмаганда "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Асосий вазиятлар

Артета ва Лэмпард Англия кубогида қандай ютиш кераклигини билади.

Совринлар ютиш борасида Артета Лэмпардга тенг келолмайди, лекин испанияликда Англия Кубогининг икки соврини бор.

2014 ва 2015 йилларда жамоа кетма кет икки мавсум совринни ўзиники қилганди. Биринчи ҳолатда Артета сардор сифатида жамоани финал ўйинига олиб тушганди. Ғолиб эса қўшимча таймларда аниқланганди ("Халл Сити" 3:2).

Келаси мавсумда испанияликнинг жароҳатлари кўпайиб кетди у кубок ўйинларида умуман ўйнамади, бироқ соврин унинг ҳисобига ҳам ёзилди. Финалда "Астон Вилла" 4:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Юқори таъкидлаганимиздек Лэмпардда совринлар кўпроқ. Фақатгина Англия Кубоги совринидан унда 4та бор. У ушбу қўлга киритилган совринлар учун ўйинларнинг барчасида иштирок этган. Демак, ёш ва ғайратли Лэмпард мураббий сифатида ҳам совринни ютишга ҳақли.

Ғалаба "Арсенал"га фақатгина совриндан ҳам кўпини беради

Эмери қўл остида "Арсенал" барча турнирларда омадсизликка учраётганди. "Ливерпуль"нинг иккинчи таркибига мағлубият ва лига кубогидаги "учиш", чемпионатдаги беқарорлик, Европа лигасида гуруҳ босқичида қийинчилик. Артета келиб, жамоани балансга қўя бошлади. Бироқ АПЛда юқори ўринларга кўтарилиш ишлари ўхшамади. Европа лигасидаги юриш эса тезда тўхтади.

Энди келаси мавсум олдидан жамоа бугунги ўйиндаги ғалаба орқали мухлисларга таскин бера олади. Ғалаба "Арсенал"га Европа лигаси эшикларини очади. Бироқ Англия клублари Европа лигасига катта эътибор бермаслигини инобатга олсак, бу Артетанинг барқарор жамоа тузишига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Бошқа томондан "Арсенал" ҳар томонлама Европа лигасида фаворит жамоа ҳисобланади.

Оливье Жиру - "Уэмбли" қироли

Жиру "Уэмбли"ни ўз уйи деб атаса бўлади. Франциялик форвард "Челси" билан ушбу майдонда 4 кубок ўйинида ва 3 марта Суперкубок баҳсида ғалабага эришган. "Уэмбли"даги сўнгги ўйинида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда гол уришга ҳам эришди. 

Июнь ойидан буён "Челси" 11 ўйин ўтказди, Жиру шулардан фақатгина биттасини ўтказиб юборди. Ушбу ўйинларда форвард 7 марта гол урди, демак, Лэмпард уни бугун ҳам асосий таркибда ўйнатса керак.

Виллиан ва Себальоснинг жамоаларидаги сўнгги ўйиними?

Фрэнк Лэмпард мавсумнинг бошида ҳам ўртасида ҳам бразилиялик етакчисидан айрилишига сал қолганди. Ўшанда клуб бир амаллаб уни жамоада олиб қолганди. Рестартдан кейин эса Виллиан ажойиб натижалар қайд этмоқда - 10 ўйинда 4 гол ва 3 ассист.

Лэмпард эса бразилияликнинг жамоада қолишини истаётганини бир неча бора айтганди. Бироқ барчаси футболчининг шартномаси муддатига бориб тақаляпти. Шу билан бирга "Арсенал" Виллианга яхши шартнома таклиф қилмоқда.

Артетада ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Испанияликка Дани Себальос керак бўлмоқда, унинг трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли. Сўнгги ўйинларда Артета майдон марказида Себальос-Жака жуфтлигини ўйнатмоқда. Шу орқали у жамоанинг асосий миясини ташкил қилаётганди.

Бироқ якуний қарорлар клуб раҳбарлари томонидан қабул қилинади. Катта эҳтимол билан ушбу футболчилар жамоасидаги сўнгги ўйинларини ўтказишади.

Тахминий таркиблар:

"Арсенал": Мартинес - Тирни, Луис, Холдинг - Сака, Жака, Себальос, Бельерин - Обаменг, Ляказетт, Пепе.

"Челси": Кабальеро - Рюдигер, Зума, Аспиликуэта - Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Жеймс - Виллиан, Пулишич, Жиру.

Йўқотишлар унчалик кўп эмас: яқиндагина операция қилинган Мустафи октябрга қадар сафдан чиққан. "Челси"да эса Канте яқиндагина умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Бироқ у ҳам катта эҳтимол билан учрашувда қатнашмайди.

"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" Англия Кубоги финалларида энг кўп ўйнаган жамоалар ҳисобланишади - 20тадан. Ғолиблик борасидаги рекорд эса "Арсенал"га тегишли - 13та. "Челси"даги натижалар камтарроқ - 13 финал ва 8 ғолиблик.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари сўнгги йилларда яхши кечмоқда. Узоқ ўтмишга қарамаймиз, Европа лигаси финалини эсланг, ўшанда "Челси" қийинчилик билан ғалабага эришганди. Уч мавсум олдин эса "Арсенал" кубок финалида "Уэмбли"да айнан ушбу рақибини мағлуб қилганди.

Бир томондан олиб қаралганда ушбу топ-клубларнинг бу борадаги барқарорлигини олқишлаш керак. Жамоалар ўзи қатнашаётган турнирларда ҳал қилувчи баҳсларга қадар етиб бора олишмоқда. АПЛ ва ЕЧЛ каби турнирларда эса улар етакчи мақомида бўлишмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг