UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

30 дек 10:08
Янгиликлар

Шахмат

Бугун блиц бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Шу кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Уч кун давом этган рапид бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар аниқланган эди. Эркаклар ўртасида россиялик 18 яшар иқтидор эгаси Володар Мурзин 10 очко билан жаҳон чемпионига айланганди. Унинг ватандошлари Александр Гришук (2675) 9,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, шунча очкога эга Ян Непомняший (2758) қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб берганди. Ўзбекистонлик шахматчилар орасида энг яхши натижага Жавоҳир Синдаров (2655) эришди. У 13 имкониятдан 9 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 6-ўринни эгаллади. 

Аёллар ўртасида эса Ҳампи Конеру (Ҳиндистон, 2431) жаҳон чемпиони бўлди. Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ягона вакиламиз рапид баҳсларида шов-шувли натижа қайд этди. Афруза бир неча жаҳон чемпионларини мағлубиятга учратиб, якунда чемпиондан бор йўғи ярим очко кам тўплади. Кучли учликдан жой олган Жу Вен Жун (Хитой, 2536) ва Катерина Лагно (FIDE, 2433) билан бир хилда очко жамғариб, совринли ўринлардан четда қолгани бироз аламли бўлди. 

Бугун жаҳон чемпионатида блиц, яъни тезкор шахмат баҳслари старт олади. Бугуннинг ўзида 13 та партия ўтказилади. Эртага эса плей-офф босқичи - 1/4, 1/2 ва финал баҳслари ташкил этилади. Эркаклар ўртасидаги мусобақада Нодирбек Абдусатторов (2707), Жавоҳир Синдаров (2628), Шамсиддин Воҳидов (2593), Жаҳонгир Воҳидов (2546) ва Муҳиддин Мадаминов (2471) юртимиз спорт шарафини ҳимоя қилади. Аёллар ўртасидаги блиц баҳсларида Афруза Ҳамдамовага мухлислик қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг