UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

10 ноя 10:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Чирчиқ шаҳрида спорт курашлари рестарти амалга ошади

Бугун Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт залида кадетлар ўртасида эркин ва юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланади.

Узоқ давом этган карантиндан кейинги илк мусобақа 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилмоқда. Бугун мамлакат биринчилигининг илк куни юнон-рим курашчилар баҳсларга киришишади. 

Бироздан сўнг -45, -48, -51, -55, -60, -65, -71, -80, -92 ҳамда 110 кг вазн тоифаларида саралаш беллашувлари бошланади. Ушбу баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 155 нафар ёш классикларимиз гиламга чиқишади. Соат 14:00да Ўзбекистон биринчилигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Куннинг иккинчи ярмида (16:30-18:00) эса медаллар учун финал беллашувлари ўтказилади. 

Эртага, 11 ноябрь куни эса эркин кураш бўйича мамлакат биринчилиги баҳслари ташкил этилади. Эркин курашчиларимиз ҳам худди юнон-римчиларимизда бўлгани каби -45, -48, -51, -55, -60, -65, -71, -80, -92 ҳамда 110 кг вазн тоифаларида Ўзбекистон чемпионлиги учун гиламда куч синашишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг