UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

03 сен 11:35
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш

Бугун эркин курашчиларимиз ЖЧ медаллари учун баҳсларга киришишади

Франциянинг Макон шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди.

Йилнинг ушбу нуфузли мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Бугун жаҳон чемпионатининг бешинчи кунида эркин кураш бўйича баҳслар бошланади. Аниқроғи, 50, 60, 74 ҳамда 96 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

60 кг вазнда Темур Усмонохунов, 74 кгда Соиб Зуҳриддинов ҳамда 96 кг вазн тоифасида Хусан Раҳимовлар гиламга чиқишади. Терма жамоа катта мураббий Олим Ҳикматов.

Эслатиб ўтамиз, бизга ушбу жаҳон чемпионатидаги илк ва ҳозирча ягона бўлиб турган медални истеъдодли спортчимиз ўсмирлар ўртасидаги Нанкин Олимпиадаси ғолиби, Осиё чемпиони Илҳом Баҳромов келтирганди. У финалда россиялик рақибига имкониятни бой бериб, жаҳон вице-чемпионига айланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг