UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

25 авг 07:22
Янгиликлар

Кураш

Бугун ҳамюртларимиз иштирокидаги белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Теглар :  Белбоғли кураш
Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўрган белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлардан иборат терма жамоамизнинг 20 нафар аъзоси кеча Уфа шаҳрига жўнаб кетди. Бугун старт оладиган жаҳон чемпионатида Бахтиёр Турғунпўлатов бош мураббийлигидаги ёш полвонларимиз белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида кураш тушишади. 

Жаҳон чемпионатига йўл олган спорт делегациямизга Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек, мазкур  чемпионатда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев ҳамда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратовлар ҳам расмий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг