UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0

02 апр 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун "Ҳумо Арена"да кардидан икки чемпионлик жанги ўрин олган Octagon 85 турнири бўлиб ўтади

Шоҳасан Мирзаматов, Оғабек "Сатурн", Жасурбек "Тайсон", Одилхон Камалов, Суҳроббек Отажонов, Жамолиддин Раҳмонжонов сингари аралаш якка курашчиларимиз мухлислар кўз ўнгида октагонга чиқади.

Оқшомнинг асосий жанги ҳамюртимиз Шоҳасан Мирзаматов (16-4-0) ҳамда Лиганинг ярим ўрта вазн тоифасидаги қозоғистонлик чемпиони Богдан Пшебельский (7-2-0) ўртасида бўлиб ўтади. 

Турнирнинг co-main event жанги эса ўта енгил вазнда вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун кечади ва унда 5 та ғалабали серия билан келаётган ҳамюртимиз Жамолиддин Раҳмонжонов (5-0-0) қозоғистонлик Эламан Жетписбай (6-1-1) билан тўқнаш келади.  

Асосий кард доирасидаги яна бир қизиқарли жанг ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Унда 31 ёшли спортчимиз Мансур Отажонов (4-3-0) қозоғистонлик 26 яшар Арнур Кабдолдаев (4-1-1)га қарши октагонга чиқади.  

Octagon 85 турнирида медиа-жангчи Одилхон Камолов қозоғистонлик Кеменгер Ауезов билан ҳисоб-китоб қилади. Одилхон фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, 9 ғалаба ва 5 мағлубият қайд этган. Ауезов ҳисобида эса 1 тагина ғалаба бор.

Шунингдек, бугунги турнир кардида Оғабек "Сатурн" Абдумўминов, Жасурбек "Тайсон" Жўраев, Самандар "Танк" Реймбаев сингари медиа жангчилар ҳам октагонга кўтарилади. Турнир соат 17:00да бошланади. Чипталар 50 мингдан 700 минг сўмгача сотилмоқда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг