11 дек 08:27
Янгиликлар
Хоккей
Бугун "Ҳумо" меҳмондаги ўйинлар сериясини бошлайди
Бугун хоккей бўйича Қозоғистон Очиқ чемпионати доирасида "Торпедо" ҳамда "Ҳумо" жамоалари ўртасидаги учинчи учрашув ўтказилади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да, Уст-Каменогорскдаги "Б.Александров номидаги муз сайройи"да бошланади. Жамоалар ўртасида сентябрь ойида ўтказилган ҳар икки учрашувда "Ҳумо" зафар қучган эди (1:0, 3:2 ОТ).
"Ҳумо" мунтазам чемпионат турнир жадвалида 34 та ўйиндан сўнг 54 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Торпедо" эса 32 та ўйиндан сўнг 39 очко жамғарган ва тўртинчи ўринни банд этган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар