30 июн 09:56
Янгиликлар
Бокс/ММА

Бугун икки боксчимиз World Boxing Кубогида рингга чиқади
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларига старт берилади.
Унда дунёнинг 29 давлатидан келган жами 250 нафар боксчи медаллар учун рингга кўтарилади. Улардан 127 нафари эркаклар, қолгани аёл боксчилар ҳисобланади. Ўзбекистон бокс федерацияси қарорига кўра, Астанадаги нуфузли мусобақада эркаклар терма жамоамиз иштирок этмайди.
Бугунги илк кунги баҳсларда аёллар бокс терма жамоамизнинг икки вакиласи биринчи давра жангида рингга чиқади. Финал жанглари 5-6 июль саналарига белгиланган. Биринчи кунги дастур бизнинг вақт билан соат 14:00`да бошланади.
Боксчиларимиз ва уларнинг рақибалари:
-51 кг: Сабина Бобоқулова - Келсей Оаклей (Англия) соат 14:15
-60 кг: Ситора Турдибекова - Гизем Озер (Туркия) соат 19:15
Ҳавола :
Фикрлар