UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 10:58Амирхон Алихўжаев ҳам Mangu 3'да жанг қилади. Рақиб эълон қилинди 0 10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0 10:13"Шунчаки сизларни зериктиргим келмади". Александр Усик Верхувен билан жанг ҳақида гапирди 0 09:48Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 4 та баҳс бўлиб ўтади 0 09:24Хамзат Чимаев Стрикленддан реванш сўрамоқда 0 08:59Ажойиб! Камилла Раҳимова дунёнинг 32-ракеткасини енгиб, "Ролан Гаррос" иккинчи даврасига йўл олди 0 08:34Жаҳонгир Расулов RCC Гран-приси финалига йўл олди 0 08:07Ўзбекистон МТЖ АҚШга жўнаб кетди (ФОТО) 0

04 июл 14:41
Янгиликлар

Футбол

Бугун Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида 78 ёшини қарши олар эди

Бугун ўзбек спорт ва футболи ривожига улкан ҳисса қўшган, таъбир жоиз бўлса бугунги муваффақиятларимиз асосчиси Мираброр Усмонов таваллуд топган кун.

Мираброр Зуфарович Усмонов - 1947 йилнинг 4 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. 

Википедиядаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 1961-1967 йиллар давомида Тошкентдаги "Баҳор" ресторанида ошпаз, 1970 йилда "Гулистон" ресторанида ишлаб чиқариш бўйича бошлиқ лавозимида фаолият юритган. 

1970-1986 йилларда "Дўстлик" ва "Зарафшон" ресторанлари директори, Тошкент ресторанлари трести директори, 1986-1990 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри умумий овқатланиш ижроқўми бошлиғи бўлиб ишлаган. 

1990-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992-1994 йилларда эса "Ўзбексавдо" компанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 

Қайд этиш лозимки, Мираброр Усмонов даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришди. 

Мираброр Зуфарович умри давомида бир нечта спорт иншоотлари қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорт саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони, Нукусдаги "Турон" стадиони, Бухородаги "Бухоро" стадиони қурилишида жонбозлик кўрсатган. Бугунги кунда оддийгина стадионлар майсасини янгилаш масалалари қай даражада қийин эканлигини кўрар эканмиз, юқоридаги спорт иншоотларининг барпо этилиши у кишининг ўзбек спорти ривожига қай даражада ҳисса қўшганлигини исботлаб турибди. 

Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимиз Рио Олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир! 

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. 

Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, буни кўпчилик жуда яхши билади. Пойтахтимиздаги маҳобатли "Минор" масжиди айнан Мираброр Усмонов томонидан бунёд этилган.

2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан сўнг


Осиё Олимпия Кенгаши президенти Ал Сабах пойтахтимизда


Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан


"Пахтакор" стадиони реконструкцияси олдидан


Стадионнинг "VIP" ложаси битгандан сўнг


Ўзбекистон ФИФАнинг "Фэйр Плэй" ("Ҳалол ўйин") совринини ҳам айнан Мираброр Усмонов даврида қўлга киритган


"Бунёдкор" (ҳозирда "Миллий") стадиони қурилиши чоғида Зепп Блаттер билан бирга


Спортчиларимиз (Бектемир Мелиқўзиев)ни тақдирлаш жараёнида


Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду юртимизда


ХОҚ раҳбари Томас Бах билан бирга


Бу суратга ортиқча изоҳ шарт бўлмаса керак


Охиратингиз обод бўлсин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг