UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Уимблдон-2026". Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс 73 дақиқа давом этди 0 19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0

11 окт 13:46
Янгиликлар

Теннис

Бугун "Ролан Гаррос" финали. Жокович - Надаль тўқнашувини кўрамиз (Превью)

Бугун "Улкан тож" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг узоқ кутилган финал беллашуви ўтказилади.

Ҳал қилувчи баҳсда "грунт" кортлар қироли Рафаэль Надаль жаҳоннинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жоковичга қарши баҳс олиб боради. 

Ўзаро учрашувлар тарихи

Хеч ким Надални Жоковичдек кўп мағлуб этмаган, ёки аксинча. Айни пайтда ўзаро ўйиндаги статистика сербиялик теннисчи фойдасига - 29:26. Ўзаро ўйинлар тарихи 2006 йилда бошланган. Ўша ўйинда Новак жароҳат сабаб учрашувни давом эттира олмаганди. Сўнгги ўйин эса шу йили ATP Cup доирасида ўтказилди ва унда Жоковичнинг қўли баланд келди. Ушбу ғалаба орқали Новак Сербия терма жамоасига турнирдаги ғалабани тақдим этди. Ундан кейин эса Австралия Очиқ чемпионатида бош совринга эга чиқди. 

Бу теннисчиларнинг "Катта Дубулға" туркумидаги турнирлардаги 16-ўйини (9:6 Надаль фойдасига) ва финаллардаги 9-ўйини бўлади (4:4). "Ролан Гаррос" финалида эса бунгача теннисчилар икки марта тўқнаш келишган ва уларнинг ҳар иккисида Надаль ғалаба қозонган. 

Рафа Парижда ўтказилган еттита ўйиндан олтитасида ғалаба қозонган. Аммо Новак Надални ўзининг севимли кортида мағлуб этган икки теннисчидан бири ҳисобланади. 

Финалга йўл

Жокович ярим финалда Циципасга қарши қийин ўйин ўтказди. У ўзининг илк матчболини ғалабага айлантира олмайди ва учрашув якунда бешта сетга чўзилиб кетди. Надаль эса ярим финалда аргентиналик Диего Шварцмандан уч сетда устун келди. Аммо унда ҳам илк матчболни ғалабага айлантиришда муаммолар кузатилди. Шунингдек Рафа ярим финалда Жоковичга қараганда 45 дақиқа камроқ ҳаракапт қилди. 

Турнир давомида испаниялик теннисчи 13 соат 13 дақиқалик ўйин ўтказди, Новак эса 14 соат 36 дақиқа вақтини финалга етиб келишга сарфлади. 

Мусобақа давомида Жокович юқори савиядаги теннис намойиш этди, 5 сетлик ўйинлар ўтказди. Надаль эса финалгача умуман сет ютқазмади.


Ва яна озгина статистика

Новак Рафани "грунт" кортларда етти маротаба мағлуб этган. Унда Надални мағлуб этиш учун барча нарса бор. Шундай бўлсада, Надалнинг "Ролан Гаррос"даги статистикаси 99 та ғалаба ва 2 тагина мағлубият эканлигини унутмаслик лозим. "Ролан Гаррос"даги Рафаэль Надаль - сувдаги Майкл Фелпс ёки муздаги Уэйн Гретцкидек гап. 

Надалнинг "Ролан Гаррос"даги кўрсаткичи 12:0 ни ташкил этади. Яъни у 12 та финалнинг хеч бирида мағлуб бўлмаган. Бугун унда ушбу кўрсаткични 13:0 қилиш имконияти бор. 


Бизнинг тахмин: Надаль 4 та сетда ғалаба қозонади (3:1). 

Сиз бу борада қандай фикрдасиз? Учрашувга тахминларингизни кутамиз. 

Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади. Баҳсни "Евроспорт" телеканали орқали томоша қилиш мумкин. 


Хорижий сайт асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг