UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0

20 сен 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Шерзод Ҳусанов Польшада жанг ўтказади, у тарозидан ўтиб олди

Теглар :  Шерзод Ҳусанов
Бугун Польшанинг Хойнице шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, Babilon Promotion промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Шерзод Ҳусанов рингга кўтарилади. Тажрибали боксчимиз польшалик Павел Степинга қарши жанг ўтказади. Кеча тунда ҳар икки боксчи тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларидан муваффақиятли тарзда ўтиб олди. Боксчилар белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Таққослаш учун, 34 ёшли мезбон боксчи проф фаолияти давомида 21 та жанг ўтказиб, 19 ғалаба, 1 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ўн иккита жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Фаолиятидаги 20 та жангини ўз ватанидаги бокс оқшомларида ўтказган. Фақат бир маротаба Англиянинг Бирмингем шаҳрида ташкил этилган бокс кечасида британиялик таниқли чарм қўлқоп устаси Жошуа Буатсига қарши рингга чиқиб, мағлубиятга учраган. 

Шу йил январь ойида 44 ёшини қаршилаган, 2007 йилдан бери проф рингда жанг ўтказиб келаётган Шерзод Ҳусановнинг ҳисобида 28 та жанг бор. У 24 ғалаба (12 нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган. Шу йил апрель ва май ойларида Андижонда ўтган проф бокс кечаларида мос равишда Одилжон Жўрабоев ва Ғиёсбек Мамажоновни мағлубиятга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг