22 фев 09:49
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бугун Шоҳжаҳон Эргашев билан интервью, энг яхши савол эгасини совға кутмоқда!
Бугун профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев www.olamsport.com сайтида меҳмон бўлади.
Сайтимиз вакиллари боксчи билан интервью уюштирадилар. Шунингдек, мухлисларимиз ҳам Шоҳжаҳонга ўз саволлари билан мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Энг яхши савол эгасини Шоҳжаҳондан эксклюзив совға кутмоқда. Бундан ташқари, мухлисга боксчи билан суратга тушиш имконияти яратиб берилади.
Саволларни соат 11:00гача ушбу хабар остидаги изоҳлар бўлимида ёзиб қолдиришингиз мумкин.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Сайтдагилар илтимос шу саволни беринглар. Зора аниқроқ жавоб олармиз. Бу муҳим барибир. Кўтар-кўтар яхши. Лекин... буёғини тушунасизларку.
Janglaringizni ko'ramiz,asosan kuchga,jismoniy holatga tayangan holda jang o'tkazasiz va o'z o'zidan himoyada ba'zi bir kamchiliklar ko'zga tashlanib qoladi! Bu kuchli (pancher)raqiblarga ustunlik berib qo'ymaydimi? Yoki bu masalada murabbiyni almashtirish kerakdir? Ya'ni ko'proq texnika bilan ishlaydigan murabbiy bilan ishlash vaqti kelgandir? Shunga fikringiz qanday?Javob uchun oldindan raxmat! Farg'onadan Shuhrat tashakkur!!!