18 авг 09:00
Янгиликлар
Бокс/ММА

Бугун Хабиб ярим миллиардлик шартномага имзо чекади
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Хабиб Нурмагомедовнинг "Gorrilla Energy" энергетик ичимлик компанияси билан навбатдаги келишувга эришгани ҳақида хабар берган эдик.
Унга кўра, собиқ чемпион ташкилотнинг юзи бўлиб қолади ва бунинг эвазига компаниядан 500 миллион рубль (7 миллион доллар) гонарар олади. Бугун ушбу келишув расман эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов фаолиятини ўтган йили якунлаганди. У ММАда 29 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар