28 июл 11:29
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Бугуннинг ўзида уч нафар қозоғистонлик боксчи Олимпиададан чиқиб кетди
Қозоғистонлик боксчиларга бу Олимпиада у қадар омадли келмаяпти.
Бугунги режадан ўрин олган қозоғистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар қўшниларимиз учун жуда омадсиз ўтмоқда.
Дастлаб, аёллар ўртасида -75 кг гача бўлган боксчилар орасида, қозоғистонлик Надежда Рябец канадалик Тибо Тамаррага 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Кейин эса, -57 вазндаги Серик Темиржанов америкалик Рэган Дюкга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.
Сўнгра, -81 кг вазн тоифасидаги яна бир қўшнимиз Бекзад Нурдаулетов Россия вакили Имом Хатаевга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Василий Левит ва Аблайхан Жусупов ҳам Олимпиадани жуда эрта якунлаганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар