UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0

13 апр 18:17
Янгиликлар

Футбол

"Бунёдкор" ва "Локомотив"нинг муштлашган футболчилари дисквалификация қилиниб, клублар жаримага тортилди

Тартиб-интизом қўмитаси “Бунёдкор” — “Локомотив” учрашувидаги можаро юзасидан қарор чиқарди.

Жорий йилнинг 10 апрель санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда U-21 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган асосий мавзу — Суперлига 5-тури доирасида бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви якунида юзага келган вазият қўмита аъзолари томоинидан атрофлича ўрганилди. Маълумот учун, мазкур баҳс якунига етгач, иккала жамоа вакиллари иштирокида зиддиятли вазият юзага келган ва жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди. Вазият иштирокчилари Лига сўровига кўра ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясига чақиртирилган ва махсус инспекция томонидан юқоридаги вазият атрофлича ўрганилди. Ўз навбатида, инспекция ушбу вазият хулосасини Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим этган.

Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитаси юқорида тақдим этилган Инспекция хулосаси, учрашув комиссари билдиргиси, вазият видеоёзуви, бошқа гувоҳлар далилларини атрофлича ўрганди.

Унга кўра мазкур учрашувдан сўнг “Бунёдкор” селекционер мураббийи — Бек Абдуллаев ва “Локомотив” жамоаси футболчиси — Абдуллоҳ Йўлдошев ўзаро тортишиши оқибатида муштлашув келиб чиққани, вазиятга “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси — Наримонжон Аҳмаджонов ҳам аралашиши оқибатида Бек Абдуллаев ва Абдуллоҳ Йўлдошев кичик тан жароҳати олгани, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясининг ўрганиш хулосасига кўра, учрашувнинг 62-дақиқасида “Локомотив” жамоаси футболчиси Абдуллоҳ Йўлдошев “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Наримонжон Аҳмаджоновга қўполлик ишлатганидан сўнг, учрашув ҳаками томонидан унга сариқ карточка кўрсатилгани, кейинчалик мазкур футболчилар ўртасида ўзаро келишмочилик келиб чиққани, учрашувдан сўнг муштлашув содир бўлгани, бу вазиятга Миллий гвардия ходимлари аралашиб, уларни ички ишлар органлари таянч пунктига олиб боргани, у ерда бир-бирларига даъвоси йўқлиги билдирилгандан сўнг, футболчилар ва “Бунёдкор” футбол клуби селекционер мураббийи қўйиб юборилгани каби ҳолатлар аниқланди.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда қўмита қуйидагича қарорга келди:

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 81-моддасига асосан “Бунёдкор” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 81-моддасига асосан “Локомотив” футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Бунёдкор” футбол клуби селекционер мураббийи — Бек Абдуллаевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 65-моддасига асосан “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси — Наримонжон Аҳмаджоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 65-моддасига асосан “Локомотив” футбол клуби футболчиси — Абдуллоҳ Йўлдошевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чораси қўлланилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг