05 янв 13:19
Янгиликлар
Футбол
“Бунёдкор” яна бир футболчи билан шартнома имзолашга яқин
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига янги футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Жамоанинг ўқув-йиғин машғулотига Дилшод Раҳматуллаев келиб қўшилди. Ўтган мавсум “Андижон” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи ҳозирча клуб билан шартнома имзолагани йўқ. Шу боис марказий ярим ҳимоячининг “қалдирғочлар” сафида қолиши ҳозирча аниқ эмас.
Маълумот учун, Раҳматуллаев 2019 йилги Суперлигада 21 та ўйин (1656 дақиқа) ўтказиб, 3 та голли пас оширган ва 2 та сариқ карточка ишлаб олган.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар