03 окт 19:17
Янгиликлар
Теннис
Cабина Шарипова Анталиядаги турнирда чорак финалга чиқди
Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.
Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Анталия турнирида ҳам биринчи рақам остида таснифланган.
Бугун у иккинчи давра учрашувида россиялик Мария Ткачевага қарши кортга чиқди ва рақибини қийинчилик билан 6:7(2), 7:6(3), 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи босқичда польшалик теннисчидан устун келган Сабинанинг чорак финалдаги рақибаси германиялик Франзиска Зиедат бўлади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар