UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 17:20Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

22 янв 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Cаиджамшид Жафаров IBA Champions' Night оқшомида камар учун жанг қилади ПОСТЕР + КАРД

31 январь куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича нвбатдаги IBA Champions' Night турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники" мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. У россиялик Дмитрий Захаровга қарши рингга кўтарилади. 71 кг вазн тоифасида ташкил этиладиган 6 раундлик жанг IBA Pro European Champion камари учун кечади. 

Турнирнинг co-main event жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби бельгиялик Жек Муловайи россиялик Артем Сусленков билан тўқнаш келади. Мазкур 10 раундлик жанг ғолиби ҳам IBA Pro European Champion камарини қўлга киритади. 

Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазнда россиялик Муслим Гаджимагомедов ҳамда Жанубий Африка Республикаси боксчиси Мчуну Табисо ўртасида бўлиб ўтади. Ўн раундлик жанг ғолиби IBF Europe камарига эга чиқади. 

Маълумот учун, Саиджамшид сўнгги жангини ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси турнирида россиялик Гор Оганесянга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Бу ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори бўлган Саиджамшиднинг проф боксдаги дебют жанги бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг