UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Конор Макгрегор: "Холлоуэй UFC тарихидаги энг калтакланган шахс" 0 18:18“Манчестер Сити” рекорд хариди бўлган Эллиот Андерсон дебют ўйинида жароҳат олди 0 17:50Карлос Пратес UFC 334 турнирида Махачев билан жанг қилмоқчи эканлигига ишора қилди 0 17:18Пэдди Пимблетт: "Яхшиям Махачев энди менинг дивизионимда йўқ" 0 16:47FIDE Россия терма жамоасининг Самарқанд Олимпиадасидаги иштироки бўйича якуний қарорини эълон қилди 0 16:21“Барселона” Левандовски кетганидан сўнг ҳужумчи масаласида кутилмаган ечим топди 0 15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0

31 янв 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Cаиджамшид Жафаров тарозидан ўтди, бугун у камар учун жанг қилади + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича нвбатдаги IBA Champions' Night турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники" мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. У россиялик Дмитрий Захаровга қарши рингга кўтарилади. 71 кг вазн тоифасида ташкил этиладиган 6 раундлик жанг IBA Pro European Champion камари учун кечади. 

Кеча боксчилар расмий тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида иштирок этишди. Саиджамшид ҳам, Дмитрий ҳам белгиланган вазн меъёрини бажарган. Турнирнинг co-main event жанги оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби бельгиялик Жек Муловайи россиялик Артем Сусленков билан тўқнаш келади. Мазкур 10 раундлик жанг ғолиби ҳам IBA Pro European Champion камарини қўлга киритади. 

Оқшомнинг марказий жанги эса супероғир вазнда россиялик Муслим Гаджимагомедов ҳамда Жанубий Африка Республикаси боксчиси Мчуну Табисо ўртасида бўлиб ўтади. Ўн раундлик жанг ғолиби IBF Europe камарига эга чиқади. 

Маълумот учун, Саиджамшид сўнгги жангини ўтган йилнинг 30 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси турнирида россиялик Гор Оганесянга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Бу ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори бўлган Саиджамшиднинг проф боксдаги дебют жанги бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг