UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

08 апр 15:06
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Лагнода кетма-кет тўртинчи дуранг

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақасида хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжонъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳс олиб боряпти.

Пешқадам хитойлик Тан Чжонъи бу турда қора доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Екатерина Лагно билан муросага келди. Бу Лагно учун кетма-кет тўртинчи дуранг бўлди. Чин юрти вакиласи 4 имкониятдан 3 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Болгариялик Нургюл Салимова ҳиндистонлик жаҳон чемпиони Хампи Конеруни мағлуб этишни уддалади. 

Candidates Women Tournament 2024. 4-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Тань Чжонъи (Хитой) — 1/2:1/2

Нургюл Салимова (Болгария) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) – 1:0

Александра Горячкина (FIDE) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — 1/2:1/2

Анна Музичук (Украина) — Лэй Тинцзе (Хитой) — 1/2:1/2


Candidates Women Tournament 2024. 5-тур жуфтликлари: 

Лэй Тинцзе (Хитой) — Екатерина Лагно (Россия) 

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Анна Музичук (Украина)

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Александра Горячкина (Россия)

Тань Чжонъи (Хитой) —  Нургюл Салимова (Болгария) 

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг