UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

06 апр 12:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукян Чимаевнинг ғалабаси учун миллион доллар тикмоқчи

Арман Царукян Хамзат Чимаевнинг Шон Стрикленд устидан ғалаба қозонишига шу қадар ишонадики, жанг учун миллион доллар тикишга тайёр.

Ўз ватандошининг ғалабасига ишонган стример Эйдин Росс Арманга бундай катта суммани таваккал қилишни таклиф этди, аммо Царукян дарҳол гаров ўйнаш учун унга қўлини узатганида, у буни рад этди. Росс Стриклендга қўнғироқ қилганидан сўнг, жанг учун 50 минг доллар тикишга тайёрлигини айтди, аммо Царукян UFC собиқ чемпиони билан телефон орқали мулоқотда 20 баробар кўпроқ пул тикишга тайёрлигини тасдиқлади.

"Йигитча, пулни йўқотмайсан. Ғалабага ишончим комил. Мен уни машғулотда мағлуб этдим, буни октагонда ҳам амалга ошираман", деб ваъда берган Стрикленд Россга.

"Дўстингнинг ғалабасига ишончинг комил бўлса, бор-йўғингни тикишга тайёрсан, шундай эмасми? Мен бу ерда дўстингни миллионга айлантирмоқчиман", - деди Царукян.

"Фақат шундай қилсак бўлди - иккаламиз ҳам жангга нақд пул билан келамиз. Кейинчалик Хамзат ютиб чиқмаслиги учун сенга қўнғироқ қилиб, пулларимни кутишим керак. Шундай қилиб, биз нақд пул оламиз, жангга келамиз, биринчи қаторда ўтирамиз ва кейин уларни сенга ёки менга берамиз", - дея қўшимча қилди россиялик 50 минглик ставкадан қониқиб.

"Жанг қаерда, Ньюаркдами? Мен ўша ерда бўламан!", - деб ваъда берди америкалик.

Ўрта вазн тоифасида Хамзат Чимаев ва Шон Стрикленд ўртасидаги чемпионлик жанги 9 май куни Ньюаркада бўлиб ўтадиган UFC 328 турнирининг асосий жангига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг