12 дек 14:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Царукян - дивизион муаммоси, барча ундан қочади" - UFC жангчиси
UFC жангчиси Дэн Хукернинг фикрича, Илия Топурия Арман Царукян билан жангдан қочмоқда.
"Илия у билан жанг қилишни истамаслигининг сабаби бор. Арман дивизиондаги муаммо, барча ундан қочмоқда. Илия танаффус олди. Қолган иккиси эса у билан жангни истамаяпти", - деди Хукер.
Эслатиб ўтамиз, энди енгил вазнда вақтинчалик чемпионлик камари учун Пэдди Пимблетт ва Жастин Гэтжи ўзаро жанг қилади. Царукян эса ноябрь ойида ўтказилган турнирда Хукерни мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : MMA News
Фикрлар