UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24ИНТЕРВЬЮ. Чиройли қизлар боксчи бўлгач, хунук бўлиб қоладими? — Азиза Зокирова билан суҳбат 0 09:44UzChess Cup III. Қойил! Мадаминов Мамедьяровни, Воҳидов Непомняшийни мағлуб этди. Шамсиддин якка пешқадам! 0 09:09ЖЧ-2026. Корея Республикаси камбэк эвазига Чехиядан устун келди 0 08:39Царукяннинг собиқ рақиби Флоридада ҳибсга олинди 0 08:08Топурия Хабиб билан жанг ҳақида: "Бу инсонни тинч қўйинг!" 0 19:01Ўзбекистон иштирокида ўтадиган хоккей бўйича 2027 йилги Жаҳон чемпионати қачон ва қайси давлатда бўлиши айтилди 0 18:13Жаско Коач Хотамбек Бойназаровга аслида нима бўлганини айтди 0 17:28Игамбердиев Машарипов атрофидаги баҳс ҳақида: "Грижа" ЖЧга бир ҳафта қолганида пайдо бўлиб қолмайди" 0 16:56Касимеро – Аҳмадалиев жанги Муроджон учун қанчалик аҳамиятга эга? Эҳтимолий тўқнашув таҳлили 0 16:18Дана Уайт: "Ҳатто чақмоқ ҳам UFC Freedom 250 турнирини тўхтата олмайди" 0 15:48Енгил атлетикачимиз Финляндиядаги турнирда совриндор бўлди 0 15:21ЖЧ-2026 арафасида футбол қоидаларида бир нечта ўзгаришлар бўлди: мана ўша 10 та банд 0 14:57Боксчиларимиз тўлиқ таркибда Жаҳон кубогида иштирок этади 0 14:33Мана буни омад деса бўлади! Саралашда ютқазган Раҳимова "лаки лузер" сифатида тўғридан-тўғри Лондондаги WTA турнирининг 1/8 финалига йўл олди 0 14:08"Унга UFC турнирига келиш тақиқланмаган" - Дана Уайт чемпион ҳақида гапирди 0

12 июн 08:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Царукяннинг собиқ рақиби Флоридада ҳибсга олинди

Арман Царукян RAF кураш лигасида икки беллашувини ўтказган америкалик Жоржио Пуллас Флорида штатида оғирлаштирувчи ҳолатларда тан жароҳати етказганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Полиция ҳисоботига кўра, синглисининг бўлажак тўйига бағишланган зиёфатда иштирок этган Пуллас муштлашувда иштирок этиб, жабрланувчини ойналик столга улоқтирган, натижада у турли даражада жароҳатлар олган. Америкалик 6 июнь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 3:55 да ҳибсга олинган ва кейин 1500 доллар гаров эвазига озод қилинган.

Маълумотларга кўра, зиёфат давомида Жоржио ва унинг акаси Николас синглисига даъво қилиб, уни ҳақорат қилган, куёв ва унинг акаси аралашмоқчи бўлганида жанжал келиб чиққан. Куёв калтакланган, акаси эса шиша столга улоқтирилиши оқибатида жароҳат олган.

Полиция етиб келганида ака-ука Пулласлар воқеа жойидан қочиб кетишган, бироқ улар қўшни уй ҳудудидаги буталар орасига яширинган пайтда топилган. Пулласнинг укаси ҳам ҳибсга олинган, аммо оддий калтаклашда камроқ айбловлар қўйилган. Мазкур иш бўйича суд мажлиси 9 июлга белгиланган.

Жиоржио Пуллас RAF лигасидаги ўйинлари билан шуҳрат қозонди, у ерда Арман Царукян билан иккита ўйин ўтказди ва иккала сафар ҳам россияликка очколар бўйича ютқазди. Биринчи беллашув жамоалар ўртасидаги оммавий муштлашув билан якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг