22 дек 15:11
Янгиликлар
Champions Chess Tour бош соврини кимга насиб қилди? Ким қанча пул ишлаб олди?
Умумий мукофот жамғармаси 500 000 АҚШ долларини ташкил қилган мусобақада дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари баҳс олиб боришди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунё рейтингида саккизинчи ўринни эгаллаб турган россиялик гроссмейстер Ян Непомняший 16-Жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен билан тўқнаш келди.
Учрашувда кутилганидек, Магнус Карлсен Непомняшийни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Champions Chess Tour 2024 бош совринини ўз юртида олиб қолди. Соврин учинчи ўрин франциялик шахматчилар — Алиреза Фирузжа ва Максим Вашье-Лагравга насиб этди.
Магнус Карлсен чемпион сифатида 206 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Финалчи Ян Непомняший 105 000, Алиреза Фирузжа 55 000, Максим Вашье-Лаграв эса 52 000 долларга эга бўлди. Энг кам мукофот улуши сўнгги ўринни эгаллаган Уэсли Сога насиб қилди. Америкалик гроссмейстер ўз ҳамёнини 14 000 АҚШ долларига бойитиб олди.
Фикрлар