UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0

09 апр 13:13
Янгиликлар

Теннис

Charleston Open. Дарья Касаткина финал остонасида Жаберга ютқазди

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Илк 1/2 финал учрашувида дунёнинг саккизинчи ракеткаси, россиялик Дарья Касаткина рейтингда ўзидан уч поғона юқорида бораётган тунислик Онс Жаберга қарши кортга чиқди ва 5/7, 5/7 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Бир соату 48 дақиқа давом этган баҳсда Жабер 5 та эйс, 4 та қўшхато ва 7 та брейк қайд этди. Касаткина эса биронта эйс зарбани амалга ошира олмади. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб Онс фойдасига 5:2 кўринишига келди. 

Эътиборлиси, биринчи сет 4/1 ҳисобида Дарья фойдасига ҳал бўлаётган бир пайтда ёмғир ёғиб кетди ва натижада учрашув бир неча соатга тўхтатилди. Бу тўхталиш Жабер фойдасига ишлади. 

Тунислик теннисчининг Credit One Charleston Open турнири финалидаги рақиби америкалик Жессика Пегула ҳамда швейцариялик Белинда Бенчич ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум бўлади. Ушбу баҳс ҳам ёмғир сабаб тўхтатилди. Ҳисоб 7/5, 6/6 (2/4), Бенчич фойдасига бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг