19 июн 10:12
Янгиликлар
Бокс/ММА

Чарльз Оливейра ҳақида фильм суратга олинади
Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ҳақида автобиографик фильмнинг съёмка жараёни тез орада бошланади.
Тасвирга олиш ишлари Лас-Вегас ҳамда Бразилиянинг ўзида бўлиб ўтади. 2022 йил жиу-житсу бўйича жаҳон чемпиони Фернандо Терере ҳақидаги фильмни тасвирга олган Эдуардо Ферро картина режиссёри бўлади.
"Фильмда Оливейранинг чемпионликкача босиб ўтган ҳаёт йўли, оғир касалликка қарши кураши, Сан-Паулудаги камбағал туманда ўтган болалик йиллари, жиу-житсудаги ютуқлари ҳамда UFC чемпиони бўлиши тасвирланади", — дейилади фильмни молиялаштираётган 405 Films компанияси баёнотида.
Ҳавола :
Манба : 405 Films
Фикрлар