12 окт 20:14
Янгиликлар
Бокс/ММА

Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйга "вызов" ташлади
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра бугунги ғалабасидан кейин америкалик аралаш яккакураш устаси билан жанг қилиш истагини билдирди.
"Чарльз Оливейра Макс Холлоуэйга қарши BMF камари учун! Келинглар, буни амалга оширайлик!", - деди Оливейра Рио-де-Жанейрода Матеуш Гамрот устидан қозонилган ғалабадан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, BMF камари UFC’нинг стандарт рейтинглари бўйича эмас, балки жангчининг томошабоплиги ва матонати учун берилади. Ҳозирда бу камар Холлоуэйга тегишли. Чарльз бугун иккинчи раундда Гамротни бўғиш усули билан мағлуб этган эди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар