04 янв 09:42
Янгиликлар
Чарльз Оливейра мухлислардан рақиб танлаб беришларини сўради
Бразилиялик чемпион бўлажак рақиби сифатида дивизионнинг биринчи рақамли даъвогари Жастин Гэйтжи ҳамда икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорни кўрмоқда. Мухлислари шу икки номзоддан бирини танлаб беришлари лозим.
"Келинглар, йилни ушбу сўровнома билан бошлаймиз. Кимни менга рақиб сифатида кўришни хоҳлардингиз?", - дея "Инстаграм"даги сурат ва унинг остида изоҳ қолдирган Оливейра.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Чарльз Оливейра ўтган йилнинг май ойида Хабибдан сўнг вакант қолган UFC камарини қўлга киритганди. У иккинчи раундда Майкл Чендлерни техник нокаутга учратган эди. Декабрь ойида эса илк ҳимоя жангини ўтказди. У учинчи раундда Дастин Порьени бўғиб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг UFC президенти Дана Уайт Жастин Гэйтжини Оливейранинг камарига расмий даъвогар деб эълон қилди. Лекин кейинроқ Конор Макгрегор камар учун жанг қилиш истагини билдирганидан сўнг Дана Уайт Чарльз - Конор жангини ўтказиш варианти пайдо бўлди.
Ўз ўрнида Чарльз Оливейра ҳам 7 май куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган UFC 274 турнирида Конор билан жанг қилиши мумкинлигини айтган.
Фикрлар