UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

24 сен 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чел Соннен: "Махачев - Топурия тўқнашуви Макгрегорнинг ҳар қандай жангини ортда қолдиради"

Собиқ UFC жангчиси, ҳозирда шарҳловчи ва таҳлилчи бўлиб ишлаётган Чел Соннен келаси ёзда Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирининг асосий жангини Конор Макгрегорга ишониб топшириш нотўғри бўлишини айтмоқда.

Сонненнинг айтишича, Конорнинг ўрнига Лига Ислам Махачев ва Илия Топурияни тарихий тадбирнинг асосий жанги иштирокчилари этиб тайинланиши муваффақиятлироқ бўлади. 

"Агар Конор асосий жангда иштирок этса, чемпионлик унвони бўлмаслиги ҳақида очиқ гапиряпмиз, бу эса тарихдаги энг катта шоу титул жангисиз ўтишини англатади. Аммо чемпионлик учун жангдан муҳимроқ нима бўлиши мумкин?

Агар Жон Жонс ташкилотнинг ишончини қозонмоқчи бўлса, унда буни амалга оширишнинг кўплаб усуллари бор. Чунки Жонс иштирокидаги жангдан ўтадиган жанг йўқ. У февраль ойида Ванкуверда жанг қилиши ва биринчи рақамли даъвогар эканлигини исботлаб, юқорига кўтарилиши мумкин.

Бундан ташқари, бизда аллақачон тайёр катта жанг бор - бу Илия Исламга қарши. Топурия Махачевга қарши, чемпион чемпионга қарши - бу жанг Конор Макгрегор иштирокидаги ҳар қандай жангдан устун бўлади", - деди америкалик аралаш яккакураш устаси.

Илия Топурия билан супержанг ҳақиқатга айланиши учун Ислам Махачев 15 ноябрь куни Жек Делла Маддаленани мағлуб этиб, австралияликдан яримўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини тортиб олиши керак. Грузиялик жангчи эса келаси йил бошида октагонга қайтиб, ўзига тегишли енгил вазндаги чемпионлик камарини вакант қўйишни режалаштирмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг