24 май 18:39
Янгиликлар
Футбол
"Челси" ва "Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани қайтармоқчи
Ҳимоячи Тьяго Силва "Порту"ни тарк этди.
41 ёшли футболчининг шартномаси якунига етди.
"Челси" Силванинг қайтишига қизиқиш билдирмоқда. Футболчи “кўклар”нинг мураббийлар штабига кириши мумкин.
Бироқ, бразилиялик футболчига илгари ўйнаган "Милан"дан ҳам таклиф бор. Шу билан бирга, "россонери" Силвага мураббийлик лавозимини эмас, балки футболчи сифатида бир йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Ҳавола :
Манба : ESPN
Фикрлар