14 фев 08:46
Янгиликлар
Чемпион Исраэль Адесаньянинг кейинги рақиби маълум
Эътиборлиси, даъвогар ҳам айнан кечаги UFC 271 турнирида октагонга кўтарилган ва нокаут эвазига ғалаба қозонган эди. Гап Жаред Каннонир ҳақида кетмоқда.
Кечаги жангга қадар ўрта вазнлилар рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Каннонир рақиби Дерек Брансонни иккинчи раундда нокаутга учратганди. Ушбу ғалаба унга Исраэль Адесанья билан жанг қилиш ҳуқуқини берди.
Бу ҳақида шахсан ташкилот президенти Дана Уайт UFC 271 турнири якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида хабар берди.
"Мен бу жангни сабрсизлик билан кутгандим. Жанг қандай якунланишини билишни жуда истагандим. Мен Каннонирга йўқ дея олмайман", - деди UFC раҳбари.
Уиттакерни мағлубиятга учратганидан кейин Адесанья навбатдаги чемпионлик ҳимоя жангига тўрт ойдан сўнг тайёр бўлиши ва июнь ойидаги рақамланган UFC турнирида октагонга чиқишини маълум қилди.
Фикрлар