14 янв 15:37
        Янгиликлар	
	
				
				    Бокс/ММА			    
				 
				
			 
				Чикадзе UFCдаги энг яхши боксчи ким эканлигини айтди
Грузиялик UFC жангчиси Гига Чикадзе лигада кимни энг яхши боксчи деб билишини айтди.
			"Ўйлашимча, Пётр Ян - жуда яхши боксчи, Иля Топури ҳақида ҳам шундай дейишим мумкин. Исраэль Адесанья - зўр зарбага эга. Мен бокс ҳақида аниқ гапира олмайман, лекин у "Glory"да нима қилди... Алекс Перейра ҳам. Жуда кўп йигитлар бор. Макс Холлоуэй энг яхши боксчи бўлиши мумкин, аммо унда нокаутлар йўқ. У олға илдамлайди, темпи юқори, бундан ташқари, техникаси зўр. Лекин, агар унда яхши зарба бўлмаса, қандай қилиб энг яхши боксчи бўлиши мумкин?", - деди Чикадзе.
Чикадзе сўнгги марта бразилиялик Эдсон Барбозага қарши жанг қилган ва ғалаба қозонган. Чикадзе учун бу фаолиятидаги 14-ғалаба бўлди ва у UFC рейтингида 7-поғонадан жой олди.

            Ҳавола            :         
                    Манба                : MMA News
             
			
Фикрлар