UZ

16 июн 19:01
Янгиликлар

Теннис, Футбол

Чилич ташкил этган кўргазмали турнирда Модрич ва Манжукич ҳам қатнашди

Хорватиялик теннисчи Марин Чилич Game Set Hrvatska номли хайрия турнири ўтказди.

Ушбу тадбирда Хорватия спортининг 30 нафар юлдузи иштирок этди. Улар теннис кортида ўзларининг нималарга қодир эканликларини намойиш қилишди. 

Кортга чиққанлар орасида Лука Модрич, Марио Манжукич, Деян Ловрен, Матео Ковачич, Андрей Крамарич, Анте Ребич, Иван Перишич, Иван Класнич сингари футбол юлдузлари, шунингдек, Иван Любичич, Марио Анчич, Мате Делич, Ана Конюх, Ива Майоли, Иван Додиг, Мате Павич, Франко Скугор каби теннис ва бошқа спорт вакиллари бор эди.  

Ҳал қилувчи финал учрашувида футболчи Марио Манжукич ва ёш теннисчи Патрик Юрин теннис ҳамда футбол юлдузлари Марин Чилич ва Лука Модрични мағлуб этишди. Турнирдан йиғилган маблағ хайрия ишларига сарфланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг