UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

03 июл 14:52
Янгиликлар

Футбол

Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЖЧ-2026`да Португалиядан қабул қилинган мағлубиятдан (1:2) сўнг VAR тизими ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Иккинчи бўлимда Хорватия 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Никола Влашичнинг Ренату Вейгага ишлатган қўполлиги учун ВАР текширувидан сўнг хорватлар дарвозасига пенальти белгиланди. Криштиану Роналду 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

"Хорватия бундан анча кўпроғига лойиқ эди. Айрим вазиятлар бизнинг зараримизга ишлади.

Ўша пенальти... Мен ВАР ҳақида у илк бор жорий этилган бошланғич давридаёқ айтгандим – у менга ёқмаслигини билдиргандим. Вақт ўтиши билан бу восита баъзи вазиятларда фойдали бўлди, аммо ундан нотўғри, танлаб ёки жамоанинг нуфузига қараб фойдаланишмоқда.

ВАР фақатгина 100 эмас, 200 фоизлик хато бўлгандагина аралашиши лозим. Агар ундай бўлмаса, вазият мавҳум бўлса, унда аралашишдан маъно йўқ. ВАРга мурожаат қилишга эҳтиёж мавжуд эмас эди. Бу пенальти эмас. Футболчилар ўзаро курашишди, бир-бирларини туртишди. Влашич рақибни тортгани йўқ, уларнинг иккаласи ҳам йиқилди.

Мана шунинг учун ҳам бундай ўйинда пенальти белгилаш мумкин эмас. Шу сабабли айтяпманки, пенальти фақат юз фоизлик хато ҳолатидагина қўйилиши керак. Бу мени ғазаблантиради, футболга зарар келтиради. Нима ҳам қилардик, бўлар иш бўлди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

Нолимоқчи эмасмиз, лекин, албатта, айрим нарсалар мени безовта қилади, чунки бу ерда тақдир ҳал бўлмоқда. Бу сен қилаётган, воз кечаётган, ўзингни қийнаётган ва курашаётган барча нарсанг учун кайфиятни белгилаб беради.

Бу ҳақда бошқа гапирмайман. Айниқса иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз, қандай курашганимиз ва Хорватияни қандай намойиш этганимиз билан фахрлансак арзийди.

Бу бутун дунё танийдиган, ҳурмат қиладиган ва яхши кўрадиган ўша Хорватиядир. Олдинга интилишда давом этамиз", – дея баёнот берди Лука Модрич.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг