04 янв 15:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Чимаев UFC президентини Грознийга таклиф қилди
UFC жангчиси Хамзат Чимаев шу кунларда ўзи туғилиб ўсган Чеченистонда бўлиб турибди.
Ўтган мавсум кашфиётига айланган Чимаев UFC промоушени президенти Дэна Уайтни Грознийга олиб келмоқчи.
"Ҳозирча бунга улгурмадим. Лекин яқин кунларда бу режани амалга ошираман", — деди Чимаев.
Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев 2020 йилда UFC промоушенида дебют қилган ва бир ой ичида учта жангда иштирок этиб, рекорд ўрнатганди. У шу учта жангида иккитагина зарба ўтказиб юбориб, ўзи 200 дан зиёд зарба йўллай олганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар