UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

23 ноя 11:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаев ва Гэрри кечаги UFC турниридан кейин юзага келган можарога изоҳ беришди

Хамзат Чимаев ва Йен Мачадо Гэррининг Қатардаги UFC Fight Night 265 турнири саҳна ортидаги учрашуви улар ўртасидаги тўқнашувга олиб келди.

Хавфсизлик хизмати бунга йўл қўймасликка мажбур бўлди, иккала жангчи ҳам можарога қарши томон сабаб бўлганига ишончи комил. Воқеа акс этган видео тадбирдан сўнг дарҳол ирландияликнинг ижтимоий тармоғида пайдо бўлди ва жангчиларнинг ҳар бири саҳна ортида улар ўртасида нима бўлганини тушунтирди.

"Агар сен бировга тегинсанг - буни ҳурмат билан амалга ошир. Одамнинг орқасидан пичоқ урмаслик керак. Ҳа, у кафти билан орқамга урди, бу ҳурматсизлик эди. Бировга ҳурмат кўрсатмоқчи бўлсанг, буни ҳурмат билан қил. У эса ўзини йўқотиб қўйди. Сиз бу йигит ўзини қандай тутишини биласиз - у иккинчи Конор бўлишга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳеч қачон бундай бўлмайди", - деди Чимаев Арман Царукяннинг матбуот анжуманида журналистнинг тегишли саволига жавоб берар экан.

Ўз ўрнида Гэрри бу вазиятга бошқача қараётганини билдирди.

"Мен Царукяннинг олдига бориб, уни табрикладим. Кейин Хамзатнинг олдига бориб: "Ҳой, чемпион, ишлар қалай? Яна қачон кўришамиз? дедим. У эса: "Билмадим, биродар. Қачон бўлса, ўша заҳоти" деди ва елкамга қоқиб қўйди. Шундан сўнг хавфсизлик хизмати ходими ўртамизга туриб олди, гарчи бизда ҳаммаси жойида бўлса-да. Биз уришмоқчи эмасдик, лекин тўсатдан унинг болалиги тутиб кетди - у мени итариб юборди. Мен унга ўгирилиб, у жаҳон чемпиони эканлигини, лекин ўзини ёш боладек тутишини айтдим. Сен чемпионсан - сенда ғазабни бошқариш билан боғлиқ муаммо бўлмаслиги керак. Шунчаки ўзингни эркаклардек тут", - деди Гэрри Белал Муҳаммад устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг