UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Чарльз Оливейра энди кимга қарши жанг қилмоқчи эканини айтди 0 10:17Волкановски: "Одамлар Холлоуэйда барчаси тугади деб ўйлашганди" 0 09:52"Байер"да навбатдаги рекорд! 0 09:31Спорт курашлари. Эркин курашчиларимиз лицензион турнирни кимларга қарши бошлашади? 0 09:09Candidates Women Tournament 2024. Тань Чжунъи якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 08:48Нигина Абдураимова Калви турнирида 1/4 финалга чиқди 0 08:27ЕКЛ. 1/2 финал иштирокчилари маълум 0 08:01Оливейрага ғалаба берган ҳакам Царукяндан кечирим сўради 0 07:37Candidates Tournament 2024. Якунга икки тур қолганда уч пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ 0 07:12Дунёнинг биринчи ракеткаси Штутгартда 1/4 финалга чиқди 0 17:37Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди 0 17:16Велоспорт. Эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларимиз Ғазалкентда катта таркибда йиғин олиб бормоқда 0 16:55Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга жўнаб кетди 0 16:30Топурия: "Кейингиси Холлоуэй!" 0 16:04"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди 0

23 авг 19:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум

UFC жангчиси Хамзат Чимаев навбатдаги жангини эълон қилди.

Швеция паспортига эга бўлган чечен спортчиси 30 октабрь куни Абу-Дабидаги UFC 267 турнирида чиқиш қилишини тасдиқлади. Енгилмас спортчининг рақиби, кутилганидек, хитойлик Ли Цзянлян бўлади.

Чимаев 2020 йил сентябридан буён октагонга чиқмаган. Жангчи оғир оқибатларга олиб келадиган коронавирусга чалинган, шунинг учун у ҳатто фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Лекин охирида у қайтишга қарор қилди.

ММАда Чимаев тўққизта ғалаба қўлга киритди. UFC'да у кетма-кет учта ғалабага эга, уларнинг барчаси муддатидан олдин қўлга киритилган. Цзянлян фаолияти давомида 18 ғалабага эришган ва 8 мағлубиятга учради. Хитойлик жангчи UFC'да 2014 йилдан бери жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, Петр Ян, Ислам Махачев, Александр Волков ва Зубайра Тухугов ҳам UFC 267 турнирида чиқиш қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг