UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

16 мар 07:33
Янгиликлар

Спорт курашлари, Кураш, Тадбирлар

Cпорт курашлари ассоциацияси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси тизимида фаолият олиб бораётган мураббийлар, мутахассислар, вилоят бўлимлари вакиллари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этишди. 

“Бугунги йиғилишимиздан асосий мақсад Осиё ўйинларига кўрилаётган  тайёргарликни муҳокама қилишдир. Шунингдек, олдимизда Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар Олимпиадаси, ундан сўнг эса Токиодаги Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Мазкур муҳим мусобақаларга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда? Ютуқларимиз салмоғини ошириш учун қайси жиҳатларга эътибор қаратишимиз лозим? Шу ва бошқа муҳим масалаларни юзма-юз учрашиб, гаплашиб олишимиз керак бўлади”, - деди Шоакрам Исроилов. 

Бундан ташқари, вилоятлардаги спорт курашлари федерацияси, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

“Йиғинларга бориш учун имкониятлар катта. Маблағ ҳам етарли. Аммо, бунинг самараси қандай бўлади? Терма жамоа учун муносиб номзодларни тўғри ва ҳолисона саралай олишимиз керак. Ундан ташқари мамлакатимиз мураббийлари ўртасидаги узвий алоқани йўлга қўйишимиз лозим. Чунки, олдимизга катта талаб қўйилмоқда. Халқаро мусобақаларда, айниқса, яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бериши керак. Аҳир яккакурашлар – дзюдо, бокс, кураш спорт турлари бизнинг медаль келтирувчи асосий спорт турларимиз ҳисобланади”, - деди Жисмоний тарбия ва спорт вазири. 

Ўз навбатида, МОҚ Бош котиби бундан буён ОЗК, БЎСМ, ИБЎСМларда машғулотлар ўтказиш учун спорт гиламлари, анжомлар  масаласида  муаммо бўлмаслигини айтиб ўтди. Юқорида номлари санаб ўтилган ўқув-спортдаргоҳлари МОҚ ва вазирлик томонидан сифатли спорт жиҳозлари билан таъминланади. 

Йиғилиш давомида шунингдек, БЎСМ, ИБЎСМ, ОЗКларда таҳсил олаётган спортчиларнинг мониторингини олиб боришни йўлга қўйиш, уларнинг ҳар бири маълумотлар базасига киритилиши ҳам алоҳида қайд этилди. Ундан ташқари Сурхондарё, Тошкент вилояти вакилларининг ўқув-машғулотлар базаси билан боғлиқ муаммоси ҳал қилинишида амалий ёрдам берилиши таъкидланди.

“Вилоят терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар бир йилда камида икки маротаба ўтказилади. Ҳар бир вазн тоифасида тўрт нафар спортчи федерация назоратида нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўради. Масъул шахслар, мураббийлар спортчиларни доимий қатъий назоратда ушлашлари шарт. Улар бўшашиб қолмасин, аксинча мунтазам ўз устида ишласин, маҳоратини тоблаб борсин. Зеро улар бизнинг асосий захирамиздир ”, - деди МОҚ Бош котиби.

Муаммолар қаторида ихтисослаштирилган болалар ваўсмирлар спорт мактабларидан Олимпия захиралари коллежларининг мураббийлари томонидан танланган спортчилари коллеж ихтиёрига қўйиб юборилишида тўсиқлар борлиги маълум қилинди. Ўз ўрнида, раҳбарият бу борада тизим ишлаб чиқишини, келажакда бундай муаммолар учрамаслиги учун барча зарур чоралар ишга солинишини қайд этиб ўтди.

Учрашувда раҳбарият томонидан Бишкекда ўтказилган Осиё чемпионатида эришилган натижалар билан чекланиб қолмаслик, фақат олдинга қадам ташлаш ва келгуси мусобақаларда бундан-да баландроқ чўққиларни забт этиш кераклиги уқтирилди. Шунингдек, Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндор спортчиларини МОҚ томонидан тақдирлаш масаласи ҳам кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг