UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

25 апр 12:00
Янгиликлар

Теннис

Cултонов Острава турнири асосий тўрига йўл олди

Чехиянинг Острава шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунланди.

Мукофот жамғармаси 73 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз омадини синаб кўряпти. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси саралаш баҳсларидаги иккита учрашувда ғалаба қозониб, асосий тўрга йўлланма олди. 

Султонов аввалига саралашнинг 1/2 финалида чехиялик Эндрю Паулсонни 6/3, 6/2 ҳисобида мағлуб этди. Асосий тўрга йўлланма тақдим этган финал баҳсида эса австриялик Геральд Мельцердан 6/1, 6/2 ҳисобида устун келди. Геральд таниқли Юрген Мельцернинг укаси ҳисобланади. 

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 425, Паулсон 415, Мельцер эса 418-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Ҳумоюн асосий тўрнинг 1/16 финалида дунёнинг 241-ракеткаси франциялик Гарольд Майога қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг