03 дек 08:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дадашевнинг ўлимига сабабчи бўлган боксчи рингга қайтди
Биринчи ўрта вазн тоифаси боксчиси Субриэль Матиас ўзининг навбатдаги жангини Жонатан Хосе Энизага қарши ўтказди.
Жанг бешинчи раундда Субриэлнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба унинг фаолиятидаги ўн бешинчи ғалабаси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Субриэль Матиас 19 июль куни россиялик Максим Дадашевга қарши жанг қилганди. Ўша жангнинг ўнинчи раундида Дадашевнинг аҳволи оғирлашгани сабабли жанг тўхтатилганди. Максим шундан сўнг бир неча кун ўтиб вафот этганди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар