UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0

11 янв 15:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган Матиас нокаут билан ютқазди ва камарини бой берди

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшом доирасида британиялик 28 ёшли Далтон Смит биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпиони пуэрто-риколик 33 ёшли Сабриэль Матиасга қарши рингга кўтарилди. Жангнинг бешинчи раундида Смит номдор рақибини техник нокаутга учратиб, WBC чемпионига айланди. 

Далтон рақибини кетма-кет ўнг томондан йўлланмаган учта зарба эвазига нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Матиас аранг ўрнидан туришга муваффақ бўлди, лекин ҳисобни очган рефери жангни тўхтатишга қарор қилди. Матиас иккинчи бор чемпионлик унвонидан маҳрум бўлди. У 2024 йилнинг декабрь ойида IBF чемпионлик камарини Лиам Парога бой берганди. 

Маълумот учун, Сабриэль Матиас ўз вақтида IBF чемпионлик камарини Шоҳжаҳон Эргашевдан муваффақияли ҳимоя қилганди. Ўшанда Пуэрто-Рико боксчиси чарм қўлқоп устамизни техник нокаутга учратган эди. Вазннинг янги WBC чемпиони Далтон Смит эса профессионал рингдаги мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда. Энди у навбатдаги жангини собиқ WBC чемпиони Альберто Пуэллога қарши ўтказиши керак. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг