08 июл 13:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: "Агар Конор Порьени мағлуб қилса, чемпионлик учун жанг қилади"
UFC президенти Дана Уайт агарда Конор Макгрегор Дастин Порье устидан ғалаба қозонадиган бўлса, кейинги жангини чемпионлик учун ўтказишини айтди.
"Конор - яхши рақиб. Бу йигитда пул жудаям кўп. Бошқа жанг қилмаса ҳам бўлади.
Унинг барча эътибори ушбу жангда. Конор октагонга чиқиб, рейтингдаги биринчи рақамни мағлуб қилса, сўзсиз чемпионлик учун жанг қилиш имкониятини қўлга киритади.
UFC'да кўп гапирадиган ва сўзининг устидан чиқа олмайдиганлар жуда кўп. Конор эса ҳар доим ва ҳар қандай шароитда исталган рақиб билан жанг қилишга тайёр бўлган. У ақлбовар қилмас даражада бой, аммо у жангга қанчалик ташна экан?
Буни шанба куни билиб оламиз", - деди Дана Уайт.
Эслатиб ўтамиз UFC 264 турнири бизнинг вақт билан 11 июль тонгида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар