UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Диёра Келдиёрова Словенияда машғулотларга киришди + ФОТО 0 18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0

05 ноя 15:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт барча фирибгарларни қамоқхона кутаётганини айтди

UFC раҳбари Дана Уайт АҚШ Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) аллақачон Айзек Долгариян - Ядьер Дел Валле жангининг шубҳали натижаси ва унга тикилган пулларни текшириш билан шуғулланаётганини айтди.

Дана барча фирибгарлар ва уларга алоқадор жангчиларни қамоқ кутмоқда, деб таҳдид қилди.

"Сўзма-сўз айтганда, биз биринчи бўлиб ФҚБни чақиртирдик. Бугун мен ФҚБ билан икки марта гаплашдим. Бугун эрталаб офисимиз ФҚБ агентлари билан тўла эди", - деди Уайт TMZ’га берган интервьюсида. - Аниқ айтаманки, агар уриниб кўрсангиз, биз сизнинг ашаддий душманингизга айланамиз. Биз зудлик билан ФҚБ ёки бошқа биров билан олдингизга етиб борамиз. Қамоққа тушишингиз учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз.

Уайт, шунингдек, ФҚБ ҳали ҳам 2022 йилда Даррик Миннер ва унинг мураббийи Жеймс Краузе билан боғлиқ фирибгарлик воқеасини ўрганаётганини, янги фактлар жорий терговга киритилишини тасдиқлади. Аммо кўплаб жанглар шубҳа остига олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Одамлар юзлаб жанглар терговга тушгани ҳақида гапиришмоқда, аммо бу сафсата, - деди Уайт. - Бизда ставкаларни кузатиб борадиган компания бор. Улар ўз ишининг энг яхшилари. Юзлаб жанглар бўйича ҳеч қандай тергов йўқ. Буларнинг барчаси сафсата".

Уайт матбуот ва ижтимоий тармоқларда бошқа UFC жангчиларига ҳам жангларни бекор қилиш бўйича бундай таклифлар бўлгани ҳақидаги маълумотларга яхши муносабат билдирмади.

"Ростданми? Нега бизга айтишмади? Ёки энг муҳими, ҳуқуқ-тартибот идораларига улар билан боғланишгани ҳақида? Ҳозир айтинг-чи, сиз билан нима алоқада бўлишди? Жангчилар ҳозир улар билан боғланганликларини айтишаётгани жуда ғалати. Энди улар билан ФҚБ агентлари боғланади", деб таҳдид қилган Уайт.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг