20 июл 17:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: Чемпионлик жанги учун шартнома имзоланмади
UFC раҳбари Дана Уайт ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья ва даъвогар Пауло Коста ўртасидаги жанг учун ҳали шартнома имзоланмаганлигини маълум қилди.
«Чемпионлик жанги учун шартнома имзоланмаган. Агар ҳар икки жангчи шартномага қўл қўйганида, биз аллақачон анонсини эълон қилган бўлар эдик»,-деди Дана.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Адесанья — Коста жанги 19 сентябрь куни УФC 253 кечасининг марказий жанги бўлиши маълум қилинганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар