08 май 13:15
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Чимаев ва Стрикленд можаросини Хабиб - Конор қарама-қаршилигига қиёслади
UFC раҳбари Дана Уайт ташкилот тарихидаги энг кескин қарама-қаршиликлар ҳақида гапирди.
"Агар UFC тарихида рақиблар ўртасида ҳақиқий нафрат бўлган топ-5 жангни айтсак, мен бу жангни иккинчи ўринга қўярдим — Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедовдан кейин.
Конор — Хабиб жанги юқори туришининг ягона сабаби — ўша жанг олдидан Бруклинда бўлган воқеалар, бутун промоушен ва атрофидаги шов-шувдир. Аммо бу жанг ҳам жуда кучли бўлиши керак. Бир-бирини ёқтирмайдиган дунёдаги икки энг яхши жангчи — бу ажойиб оқшомни ваъда қилади", — деди Уайт WFAN Sports Radio эфирида.
Ҳавола :
Манба : WFAN Sports Radio
Фикрлар