UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0 09:05Россиялик спортчиларга Европа Иттифоқидаги мусобақаларда қатнашиш тақиқланади 0 08:34Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026. Биринчи кун 12 та медаль қўлга киритдик! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:03Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммараджу илк партияси таҳлили 0 07:32ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз майдонида ПСВни тор-мор этди 0 07:01Темиров ва Гусковнинг вазнлари рейтингида ўзгаришлар — Асу икки поғона пастлади, Кавана ўз ўрнида 0 22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0

21 дек 17:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт UFC 300 бўйича ҳаммани қизиқтириб қўйди

Теглар :  Дана УайтUFC 300
UFC бош директори Дана Уайт UFC 300 юбилей турнири бўйича айтган гапи билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди.

Ташкилот раҳбари ҳозирча жанг санаси ва манзилини айтган холос. Карддан қандай жанглар ўрин олган, кимлар октагонга кўтарилиши ҳақида эса ҳали аниқ маълумотлар йўқ. 

"Яқин кунларда мендан ажойиб янгилик кутинг. UFC 300 турнирига оид қизиқарли маълумотларни анонс қиламан. Тўғри, бу турнир ҳақида тўлиқ маълумот бўлмайди, лекин сизларга айтадиган хабарим кўпчиликка қизиқ бўлиши тайин. Шундай экан, янгиликка тайёр туринг", - деди Дана Уайт. 

Аввалроқ, UFC 300 юбилей турнири 2024 йилнинг 13 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "Ти-Мобайл" аренада ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, UFC 300 турнирининг марказий жанги яримўрта вазн тоифасида Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, UFC чемпионлари Вейли Чжан ва Алекса Грассо ўзаро жанг қилишга розиликларини беришган. Яримўрта вазнда амалдаги чемпион Леон Эдвардс ҳам UFC 300 турнирида жанг қилиш истагини билдирган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг