UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Пойтахтимиз Халқаро қиличбозлик федерацияси конгрессини ўтказишга тайёр 0 14:43Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади 0 14:22Prezident Cup. Чемпионлик тақдирига таъсир қилувчи 8-тур учрашувлари бошланди 0 14:01Расман! UFC Шара Буллетнинг навбатдаги жангини тасдиқлади 0 13:40Давлат Бобонов ва Музаффарбек Тўрабоевдан ёшлар учун унутилмас маҳорат сабоғи + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:19«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди 0 12:58Дерек Чисоранинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 12:37Оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги тақвими маълум бўлди 0 12:16Расман! Баҳодир Жалоловнинг проф боксдаги навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 11:55Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади 0 11:34Зўрлашда айбдор деб топилган Конор Макгрегор баёнот берди 0 11:13"Ҳумо" ўз уйида "Торпедо"га имкониятни бой бериб қўйди, "Tashkent Select"да эса ғалаба 0 10:52Бивол яна Бетербиевга қарши! Саудия “орзулар карди”ни ташкил эта оладими? 0 10:31Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди 0 10:10Ёш шахматчиларимиз жаҳон чемпионатида совринли ўринларни эгаллашди 0

04 мар 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт ва унинг суюклилари бокс юлдузларига қарши! Тарихдаги энг ғалати турнир тайёрланмоқдами?

Аралаш яккакурашлар бўйича жангчиларнинг боксга кириб келиши ва боксчилар билан рингга чиқиш ҳолатлари анчагина кўпайиб кетди.

Бу йўналишни дастлаб Конор Макгрегор бошлаб берди, у проф боксдаги дебют жангида Флойд Мейвезерга қарши баҳс олиб бориб, имкониятни бой бериб қўйганди. Эндиликда эстафета таёқчасини Френсис Нганну қўлга олган. Қайд этиш жоизки, фақат ММА’чилар боксда ўз омадини синаб кўрмоқда, боксчиларнинг ҳеч бири ҳали ММА’да чиқиш қилганича йўқ, аммо ушбу жараён ҳам яқин ораларда содир бўлиб қолиши мумкин. Мисол учун, америкалик Теренс Кроуфорд аллақачон ММА’да жанг қилиш истаги мавжуд эканлигини айтиб ўтган, шунингдек Деонтей Уайлдер ҳам Френсис Нганнуга қарши жанг қилиш ҳақида ўйлаб юрибди. Эҳтимол, жаҳон боксининг асосий поп юлдузи Райан Гарсияни ҳам аралаш яккакурашларда кўриб қолишимиз мумкин. Унинг асосий мақсади UFC чемпиони Шон О’Мэллига қарши дуел ҳисобланади. 

Райан яқинда журналист Ариэл Хелванининг «ММА соати» дастуридаги чиқишида Шонни очиқчасига жангга чорлади. Унинг айтишича, Гарсия аралаш яккакураш қоидаларига кўра, жанг қилишга тайёр. «Мен ММА’да О’Мэллининг «эшиги»ни тепишга сизга кафолат бераман. Табиатан туғма жангчи эканлигимга кўпчилик ишонмайди. Шонни рингда бемалол нокаут қилишимни биламан, шунинг учун у билан рингда баҳс олиб боришим адолатдан бўлмайди. ММА’да учрашишимиз адолатли бўлади, чунки ушбу тўқнашувга чуқур эътибор қаратсам, Нейт Диаз ва Алекс Перейра менга ёрдам беришига ишонаман. Қўлимдан келган ҳамма нарсани қилишга ва Шон О’Мэллини йўқ қилишга ваъда бераман. Мен Данага ёздим, одамларим ҳам у билан боғланиб, бу жангни ташкил қилишни сўради. 3-4 ойлик ММА машғулотларидан сўнг, дуелга шай ҳолатда бўламан. Шу билан бирга ҳар ой янги мураббийга эга бўламан: Конор, Диаз, Перейра ва бошқалар», дейди боксчи. Гарсиянинг ягона шарти шуки, бу – яхши тўлов. 

Кўриниб турибдики, Гарсиянинг мақсади шунчаки жанг қилиш эмас, балки ўзига хос шоу уюштириш ҳамдир. Райаннинг промоутери Оскар де Ла Хойяга бу ғоя ёқди. «Аслида менга О’Мэлли ёқади, у ажойиб барабанчи. Мен буни ўйлаб кўрдим, ишонч билан айта оламанки, ушбу қарама-қаршилик жуда зўр бўлади. Буни қўллаб-қувватлайман, чунки Райан Шон билан учрашувда иштирок этишга ҳақли. Кечанинг асосий жангида Уайт билан жанг қилишим ҳам мумкин. Орамизда ҳеч қандай адоват йўқ, биз яхши ишлаяпмиз. Дана Уайт Мейвезер-Макгрегор жангидан олдин бу шартларга рози бўлган бўлса-да, промоутер бўлишни ёқтирмайди», дейди собиқ боксчи. Демак, бокс юлдузларининг UFC’га ўтиш имконияти промоушеннинг бошини ва унинг юлдузларини бошқа сайтга судраб боришдан анча яхшироқ. Шу нуқтаи назардан қараганда, Гарсия ҳам, де Ла Хойя ҳам ҳамма ишни тўғри қилмоқда. Тўғри, бу каби турнирлар аралаш яккакурашлар тарихидаги энг ғалати мусобақага айлнашини инкор этиб бўлмайди. Шу билан бирга, бу Дананинг биринчи маротаба жангга чақирилиши эмас, бундан аввалроқ Тито Ортис ҳам Уайт билан тўқнашишга жуда яқин келганди. Энди Оскарнинг ўзи бу ишни охирига етказмоқчи. 

О’Мэлли аллақачон Райаннинг чақириғига жавоб қайтарган: «Мен уни бир неча дақиқада тугатган бўлардим. Уни пастга тушириб бўғиб қўйшим мумкин, аммо мен унинг лаънати танасига кичик таёқ оёқларим билан тепаман. Гарсия билан ММА қўлқопларини кийиб боксга ҳам тушишим мумкин, хуллас, хоҳлаганимни қиламан. Уни ва Девин Ханейни бир кечада бирин-кетин мағлуб эта оламан», деди чемпион. Албатта Шоннинг ўзи ҳам бу каби шоулардан манфаатдор. У кўп маротаба жанговар бизнес ҳақида гапиради, шу боис  бундай жанглардан О’Мэлли мўмагина даромад ишлаб олади. Дана Уайт эса одатда UFC ҳақида катта баёнот бериш имкониятини қўлдан бой бермайди, шунинг учун агар музокаралар ҳақиқатдан ҳам бошланса, биз жуда ғалати, лекин шовқинли туринр гувоҳига айланишимиз мумкин.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг